АЙЁМИДДИН САТТОРОВНИНГ СӮНГГИ ПУШАЙМОНИ

Террористик-экстремистик ташкилот сифатида эътироф қилинган Ислом уйғониш партиясининг собиқ аъзоси Айёмиддин Сатторовнинг тавба-тазаррулари, мазкур партия сафида фаолият юритган даврларда амалга оширган ёвуз ишларидан пушаймон эканлиги ҳақидаги фикрлари баён қилинган «Дӯзахдан қайтиш» видеотасвирини кӯриш ва муҳокама қилиш мақсадида Тожикистон тоғ-металлургия институти илмий Кенгаши залида профессор-ӯқитувчилар жамоаси иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Дастлаб йиғилиш иштирокчилари мазкур видеотасвирни томоша қилишди. Террористик-экстремистик ташкилот ҳисобланувчи Ислом уйғониш партиясининг собиқ аъзоси Айёмиддин Сатторовнинг тавба-тазарруларидан иборат видеотасвирни кӯриб бӯлишгач, институт профессор-ӯқитувчилари мазкур террористик-экстремистик ташкилот ва унинг аъзолари фаолиятини қоралашди. Ушбу ташкилот аъзоларининг фаолияти ҳамиша давлат конститутсион тузумига зид бӯлиб келганлигини, мамлакатимизда содир бӯлган фуқаролар урушининг асосий ташкилотчилари ҳам ӯшалар эканлигини махсус таъкидлашди. Айёмиддин Сатторовнинг ӯз оғзидан айтилган фикрлар ҳам бунинг исботидир. Унинг ишончли далиллар асосида ҳикоя қилишича, мазкур террористик-экстремистик ташкилот Эрон Ислом Республикаси махсус хизмати вакиллари томонидан доимо иқтисодий жиҳатдан қӯллаб-қувватланган. Террористик-экстремистик ташкилот ҳисобланмиш Ислом уйғониши партияси ёлланма сиёсий куч сифатида Тожикистон Жумҳурияти ҳудудида жуда кӯп зӯровонлик амалиётларини амалга оширди. Ёвуз амалиётлари камлик қилганидек, жуда кӯп ёшларимизнинг онгини ислом дини ниқоби остида заҳарлаб, террористик-экстремистик гуруҳлар сафига жалб қилишди. Уларнинг макру ҳийлаларига учраган ёшларимизнинг кӯпчилиги ёвузлик ва эзгуликнинг моҳиятини англаб етмаган ҳолда жанг майдонларида қурбон бӯлишди. Тирик қолганлари эса хорижий мамлакатларда ватан соғинчи ила ота-она, ака-ука, опа-сингиллари, ёр-дӯстлари дийдорига зор бӯлиб, хор-зорликда умр кечиришмоқда. Улар бугунги кунда юртга қайтиша олмайди. Чунки улар юртга хиёнат қилишди. Юртга хиёнат ота-онага хиёнат қилиш билан баробардир.   

Айёмиддин Сатторовнинг очиқдан-очиқ тавба-тазаррулари бугунги кунда йӯлдан адашган, Сурия, Афғонистон, Покистон, Эрон, Ироқ сингари давлатларда хор-зорликда умр кечираётган, ватан ва халқ олдида хиёнаткор деган номга сазовор бӯлган гумроҳ ёшларимизга сабоқ бӯлиши шак-шубҳасиздир.

Айёмиддин Сатторов сингари ёши улуғ бӯлса-да, аммо ватандан йироқда террориситик-экстремистик ташкилотлар сафида жамият тараққиё-тига хавф туғдирувчи амалиётлар билан шуғулланиб юрган кекса ёшли кишилар ҳам анчагина. Улар ҳам Айёмиддин Сатторов ӯхшаб ӯз гуноҳларини тан олиб, қилган гуноҳлари учун тавба-тазарру қилиб ҳаёт кечиришса ӯзлари учун ҳам фойдали, ҳам савоблидир. Чунки қӯлга қурол олиб бировни қонини тӯкишдек гуноҳдан кӯра юрт ободлиги йӯлида иш қилиш савоблидир. Ёшларимизни турли хил террористик ташкилотлар сафига жалб қилиб гуноҳга ботгандан кӯра уларни юртни обод қилишга жалб қилишса савоблидир. Улар савоб ҳақида оғизларини кӯпиртириб гапиришади, ёшларни ӯзларининг ортларидан эргашишларига даъват этишади. Аммо уларнинг қилаётган ишлари эса тӯлалигича гуноҳдан иборатдир. Бугунги кунда улар тӯлалигича гуноҳ ботқоғига ботиб бӯлишган. Айёмиддин Сатторовнинг тавба-тазарруларидан иборат видееотасвирдан жамиятнинг соғлом фикрли барча аъзолари тӯғри хулоса чиқариб олишларига ишончимиз комил. Жумладан, ватандан олисда, ӯзга мамлакатларнинг махсус хизмати вакиллари томонидан фирибу найрангларга учраган кишилар ҳам яхши хулоса чиқариб олади, деган умиддамиз. Уларга қарата айтадиган гапимиз шуки: «юртга хиёнат қилиб тирикликдаёқ дӯзах алангасида ёнгандан кӯра, тавба-тазарру қилиб, юрт ободлиги йӯлида хизмат қилинг. Шундагина юртингиз, ота-онангиз, ватандошларингиз сиздан рози бӯлажак».

М.Мирзоаҳмедов, ТТМИ филология фанлари номзоди, ӯқитувчиси    

Шарҳ гузоред

Суроғаи мактуби электронии Шумо паҳн нахоҳад шуд. Марзҳои ҳатмӣ бо аломати * ишора карда шудаанд

шонздаҳ + 10 =